Лавров Сурия масаласида келишувга эришилганини тасдиқлади

Жаҳон 07 Июль 2017 9123
© РИА Новости / Михаил Воскресенский

Бугун, 7 июль - жума куни Россия ва АҚШ экспертлари Иордания пойтахтида Сурия жануби-ғарбида деэскалация зонасини яратиш бўйича келишувни тузиб чиқишни якунлашган. Унга кўра, Дамашқ вақти билан 9 июль кунидан ўт очишни тўхтатиш бўйича сулҳ кучга киради. Бу ҳақда Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров маълум қилди.

"Бугун Иордания пойтахти Омман шаҳрида Россия, АҚШ ва Иордания экспертлари иштирокида учрашув бўлиб ўтди, улар Сурия жануби-ғарбидаги Дераа, Кунейтра ва Сувейда ҳудудларида деэскалация зонаси тузиш бўйича меморандумга келишишди. Дамашқ вақти билан 9 июль куни соат 12:00дан ушбу келишув амалда бўлади", - дея маълумот берган Сергей Лавров Россия ва АҚШ президентлари Владимир Путин ҳамда Доналд Трамп учрашувидан кейин.

"АҚШ ва Россия ўт очиш сулҳига амал қилинишини таъминлашни зиммасига олади. Шунингдек, Иордания пойтахтидан ҳудудларга гуманитар ёрдамлар етказиб берилиши назоратга олинади", - дея қўшимча қилган у.

Бундан аввалроқ Assosiated Press агентлиги Вашингтон ва Москва Сурия масаласидаги сулҳ ҳақида эълон қилиниши кутилаётгани тўғрисида хабар берганди.

Лавров Суриядаги хавфсиз ҳудуд хавфсизлиги Россия ҳарбий полицияси томонидан таъминланишини қўшимча қилган.

Асад кетиши шарт эмас — АҚШ Сурия бўйича янги режа тайёрлади

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 17258 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 47921 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 21907 Ўзбекистон
Xiaomi Bluetooth'ли "ақлли" кроссовкаларни яратди
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 584 Жамият
Қозоғистонлик теннисчи мураббийига: «Аҳмоқона илжайишинг билан кўзимдан йўқол»
20:20 981 Спорт
Трамп махфий хизмат иш ҳақи фондининг бир йиллик пулини сарфлаб бўлди
20:05 934 Жаҳон
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 1251 Жамият
Каталония полицияси худкуш камари бўлган кишини отиб ташлади
20:01 1152 Жаҳон
Сурия армияси Ҳалабни ИШИДдан буткул озод қилди
20:00 1845 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар