Америкалик тадбиркор Илон Маск инсоният жиддий ҳалокат ёқасида турганидан огоҳлантирмоқда. Бу ҳақда Американинг CNBC телеканали хабар қилган.

«Жаҳон аҳолиси камаймоқда, аммо буни кўпчилик кўрмаяпти ёки бу ҳақда қайғурмаяпти», — дея изоҳлаган тадбиркор Twitter саҳифасида New Scientist журналидаги мақолани.

2016 йил ноябрида журнал инсоният келажагига доир хавотирлардан иборат мақолани чоп этган эди. Муаллиф Фред Пирсга кўра, сайёра аҳолиси иккита муаммо билан тўқнаш келади: аҳоли қариши (табиий кўпайишнинг етарли бўлмаслиги) ва озиқ-овқат захираларининг чеклангалиги. Шунга қарамай, муаллиф тиббиётнинг сўнгги вақтларда эришган натижалари ҳамда бутун дунёда турмуш сифати кўтарилганини эътиборга олган ҳолда, келажакда «кекса [инсон] янги ёш киши бўлиши мумкин», деган фикрни илгари сурган.

Бундан аввалроқ, Tesla Motors ва SpaceX компаниялари раҳбари Илон Маск инсониятни роботлар инқилоби туфайли вужудга келадиган ҳалокатдан огоҳлантирган эди.