Microsoft 3000 ходимини қисқартириш ҳақида эълон қилди

Технология 07 Июль 2017 2507

Microsoft компанияси "булут" йўналишини кучайтиришга қаратилган қайта ташкил қилиниш жараёни доирасида 3000 ходимини қисқартириш тўғрисида эълон қилди. CNBC телеканали шу ҳақида хабар берди. 

Манбага кўра, истеъфоларнинг катта қисми сотувлар бўлимини қамраб олади. Ишчи ўринларнинг қисқариши бўлим ходимлари умумий сонининг 10 фоизни ташкил қилади, уларнинг 75 фоизи АҚШдан ташқарида ишлайди. 

Microsoft вакилининг телеканалга маълум қилишича, компания "мижозлар ва ҳамкорларга хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш" мақсадида шундай қарор қабул қилмоқда. "Бугун биз баъзи ходимларимизни уларнинг позицияси кўриб чиқилаётгани ёки йўқотилишидан бохабар қилдик. Барча компаниялар каби, биз ҳам бизнесимиз фаолиятини мунтазам баҳолаб борамиз", - дея аниқлик киритди вакил. 

Унинг сўзларига кўра, бу бир йўналишдаги инвестицияларни ошириш ҳамда бошқаларидаги воситаларнинг қайта тақсимланишини англатиши мумкин. Компания Amazon ҳамда Google билан рақобатга киришиб, "булут" технологияларга эътибор қаратади. Microsoft 2016 йилдан 2017 йилга қадар "булут" сервислар ҳисобига ўз даромадини 15 фоизга оширди.

Май ойида Microsoft 1850 нафар ходимининг истеъфоси ҳақида эълон қилганди, бу асосан смартфонларни ишлаб чиқариш ва уларни сотиш бўлимларини қамраб олган. 

Кўпроқ янгиликлар