Хабарингиз бор жорий йилнинг март-апрель ойида Жанубий Кореяга меҳнат қилгани кетишни истовчи фуқаролардан имтиҳон олинган, аммо имтиҳонда берилган саволлар ва унинг жавоби кенг жамоатчилик эътирозига сабаб бўлган эди. Шундан сўнг, Ўзбекистон Меҳнат вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги раҳбари Улуғбек Назаров ўз лавозимини тарк этганди. Унинг ўрнига Ҳўжабаҳлил Фазлитдинович Асамов агентликка вақтинчалик раҳбар сифатида тайинланган эди.

Сўнгги вақт оралиғида вазирлик ва унинг қошида иш юритувчи агентлик фаолиятида сезиларли ижобий ўзгаришлар амалга оширилди. Аҳоли мурожаатлари ўз вақтида ўрганиб чиқилди ва аксар муаммолар ўз ечимини топди.  

Айни кунларда агентлик томонидан қандай ишлар амалга ошириляпти? Мавжуд муаммолар қандай ҳал этилади ва истиқболдаги режалар нималардан иборат? Кун.uz таҳририяти мазкур масалалар юзасидан интервью уюштиришни режалаштирган. Сизда мазкур соҳага оид саволлар бўлса мурожатларингизни ушбу ҳавола орқали ёки info@kun.uz электрон манзилига юбориш мумкин! Саволларга Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги раҳбари Хўжабаҳлил Асамов жавоб қайтаради.