«Милан» тўпурар ҳимоячи сотиб олди

Спорт 07 Июль 2017 8881

Андреа Конти «Милан» билан 5 йиллик шартнома тузди.

23 ёшли бу ҳимоячи «Аталанта» сафидан миланликлар сафига келиб қўшилди.

Трансфер қиймати 24 миллион еврони ташкил этган.

Якунланган мавсумда Конти А Серияда «Аталанта» учун 33 ўйин ўтказган ва 8 гол уриб, 5 голга узатма берган.

«Милан» жанжалли трансферни амалга оширмоқда

Қайд этиш керакки, янги хўжайинлар қўлига ўтган «Милан» шу вақтгача 6 трансферни расмийлаштирганди: «Вильярреал»дан ҳимоячи Марио Мусаккио, «Аталанта»дан таянч ярим ҳимоячиси Фрэнк Кэссие, «Вольфсбург»дан ҳимоячи Рикардо Родригес, «Порту»дан ҳужумчи Андре Силва, «Сандерленд»дан ҳужумчи Фабио Борини ва «Байер»дан Ҳоқон Чалхонўғли сотиб олинганди. 

 

Кўпроқ янгиликлар