Польшанинг биринчи хоними Агата Корнхаусер-Дуда АҚШ президенти Дональд Трамп билан учрашувда унинг қўлини камералар олдида сиқишни рад этди. Бу воқеа видеоёзуви 6 июлда YouTube’да чоп этилди.

Польшага ташриф билан келган Трамп бу мамлакат президенти Анжей Дуда билан сўрашгач, унинг рафиқасига қўлини узатган. Бироқ Корнхаусер-Дуда унинг ёнидан беэътибор ўтиб кетиб, Трампнинг рафиқаси Мелания Трамп билан сўрашган.