Путин Трамп билан учрашув ҳақида: Телефон мулоқотлари етарли эмасди

Жаҳон 07 Июль 2017 9908

Россия Президенти Владимир Путин АҚШ президенти Доналд Трамп билан учрашуви вақтида ушбу ҳамкасби билан шахсан танишиш имконига эга бўлганидан хурсандлигини билдирди. У шу вақтгача ўтказилган телефон мулоқотлари етарли бўлмаганини қайд этди.

«Жаноб президент, сиз билан шу вақтгача бир неча марта телефон орқали мулоқот қилгандик. Албатта, телефон мулоқотлари етарли эмасди. Агар биз икки томон кун тартибидаги долзарб масалаларни ҳал қилишни, халқаро доирадаги янада муҳим масалаларга ечим топишни истар эканмиз, учрашишимиз зарур эди», — дея россияликлар етакчисининг сўзларини келтирган C-SPAN.

Путин Трамп билан «шахсан танишганидан» жуда хурсанд экани, бугунги учрашув эса албатта натижалар келтириши ҳақида қўшимча қилган.

Путин ва Трампнинг учрашуви G20 саммити доирасида ўтказилди. Бу икки сиёсатчининг илк учрашувидир. Бунгача сиёсатчилар бир неча марта телефон орқали боғланишганди.

Уларнинг илк учрашувида АҚШ Давлат департаменти раҳбари Рекс Тиллерсон ва Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров ҳам иштирок этди.

Кун янгиликлари
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 52521 Ўзбекистон
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 107732 Жамият
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 10355 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20801 Ўзбекистон
Ҳиндистон, Непал ва Бангладешдаги кучли тошқинлар 500 кишининг умрини олиб кетди 
10:08 205 Жаҳон
ФИФА мусобақасида илк марта аёл ҳакамлар ишлайди
10:02 184 Спорт
Съёмка вақтида ҳаёт билан видолашишига сал қолган 6 актёр
09:59 1377 Lifestyle
Porsche 911 эгаси уни бошқа рангга бўятиш учун 100 минг доллар сарфлади
09:55 551 Lifestyle
ОАВ Трампнинг куёви ва Роман Абрамович алоқалари ҳақида хабар топди
09:50 1838 Жаҳон
Конгода ер кўчкиси 200 дан ортиқ кишининг умрига зомин бўлди
09:30 689 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар