Шавкат Мирзиёев: Ёшлар тарбиясида шошилмаслик керак

Ўзбекистон 07 Июль 2017 12919
Фото: ЎзА

Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига ташрифи давомида Тўрақўрғон туманига борди.

Президент Тўрақўрғонда ўз таклифи асосида ташкил этилаётган, Исҳоқхон Ибратга бағишланган сўлим боғ, ёдгорлик мажмуаси ва «Ибрат мактаби»ни бориб кўрган. 

«Боғ одамларнинг мазмунли ҳордиқ чиқаришига қулайлик яратиш билан маънавий оламини ҳам бойитади. Бу ерда маърифатпарвар бобомизнинг ҳайкали ўрнатилади. Музей Исҳоқхон Ибратнинг ҳаёти, серқирра фаолияти билан таништиради. «Ибрат мактаби»да ёшлар хорижий тилларни ўрганади. Буларнинг барчаси яхлит комплекс сифатида алломанинг халқимиз учун қилган буюк хизматларини қадрлаш, меросини ўқиб-ўрганиш ва тарғиб қилишда муҳим ўрин тутади», дейилган ЎзА хабарида. 

Давлат раҳбари мазкур комплексни мазмун жиҳатидан такомиллаштириш, тил ўргатиш бўйича махсус мактабни Наманган давлат университети қошида ташкил этиш, бу ерда Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳамда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети билан ҳамкорликда хорижий тилларни ихтисослаштирилган тарзда ўргатиш зарурлигини таъкидлади. Ўқитувчи ва ўқувчиларга зарур шароитлар яратиш, мажмуа атрофини ободонлаштириш бўйича кўрсатмалар берди. 

«Гап ёшлар тарбияси ҳақида борар экан, бу борада шошмаслик, ёшлар ва ота-оналарнинг талаб-истакларидан келиб чиқиб, ҳар томонлама пухта ўйлаб иш тутиш керак», деди Президент. 

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 83275 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 42885 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 49303 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 8382 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 19364 Ўзбекистон
Италиянинг давлат қарзи рекорд қийматга етди
Олий лига. «Пахтакор» Самарқандда очко йўқотди
21:12 980 Спорт
Ўзбекистон ва Қирғизистон томони туризм соҳасида алоқаларни чуқурлаштиришга келишиб олишди
Канада авиакомпанияси самолётининг 200 дан кўпроқ йўловчиси багажсиз қолди
21:00 892 Жаҳон
Ўзбекистон ТИВ раҳбари португалиялик ҳамкасбига мактуб йўллади
Кўпроқ янгиликлар