Шавкат Мирзиёев Наманганда қуриладиган ГЭСлар лойиҳаси билан танишди

Ўзбекистон 07 Июль 2017 15505

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига сафари давомида Мингбулоқ туманида бўлди. Унга Наманган вилоятида қуриладиган гидроэлектр станциялари лойиҳаси ҳам намойиш қилинди.

Президентнинг 2017 йил 2 майдаги «2017—2021 йилларда гидроэнергетикани янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Наманган вилоятида умумий қуввати 38,5 мВт, ишлаб чиқариш қуввати 150,8 миллион киловатт соатни ташкил этувчи кичик гидроэлектр станцияларини қуриш кўзда тутилган. Жумладан, Учқўрғон тумани ҳудудида Катта Фарғона каналида кичик ГЕСлар каскадини қуриш режалаштирилган. 

Президент сувдан энергия олиш табиат инъом этган имконият экани, бундай энергия қайта тикланиши, экологик тозалиги ва арзонлиги билан афзал бўлишини таъкидлади. Хитой тажрибаси асосида мамлакатнинг барча ҳудудида кичик гидроэлектр станциялари қурилиши, келгусида электр таъминотининг катта қисми ушбу манбалар ҳисобидан қопланишини қайд этди. 

Сув тозалаш иншоотлари барпо этиш, аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш қамровини кенгайтириш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Бу борада тизимли ёндашув зарурлиги таъкидланди, мутасаддиларга кўрсатмалар берилди. 

Кўпроқ янгиликлар