2017 йил 1 июль куни Янгийўл тумани, Навбаҳор ҚФЙ, Деҳқонобод МФЙда “Янгийўлтумангаз” филиалининг аҳоли истеъмолчилари бўйича назоратчиси Илҳомжон Мадалиев фирибгарлик йўли билан Янгийўл туманида яшовчи, уй бекаси, Г.Рнинг ишончини суистеъмол қилган. 

Тошкент вилояти ИИБ матбуот хизматининг хабар қилишича, у «табиий газдан қарздорликни ёпиб бериш» ваъдаси билан алдаб, жабрланувчидан 2 млн 120 минг сўм пулини олиб, шундан 1.450.000 сўм пулини тўлов сифатида ўтказган, қолган 670 минг сўмни ўз эҳтиёжи учун ишлатиб юборган ва шу кунга қадар қайтариб бермаган. 

Бундан ташқари, Мадалиев Янгийўл туманида яшовчи 37 нафар абонентлардан жами 18 млн 795 минг сўм пулларни фирибгарлик йўли билан олиб ўз эҳтиёжи учун ишлатиб юборган. 

Мазкур туман “Сувоқава” ДУК Янгийўл тумани назоратчиси Хуршид Зарипов ва “Сувоқава” ДУК Янгийўл тумани назоратчиси Зоҳид Рўзиевлар фирибгарлик йўли билан фермер хўжалиги раҳбари Б.Х.нинг ишончини суистеъмол қилишиб, «ушбу ер майдонида сувдан нотўғри фойдаланганлиги натижасида вужудга келган 32,3 млн сўмлик ҳисоб-китоб бўйича тузилган далолатномани йўқ қилиб берамиз» - деб алдашган. Фирибгар шериклар ундан 3 ярим миллион сўм пулни пора тариқасида олаётган вақтларида прокуратура ходимлари томонидан аниқланиб, ушланган.