АҚШ президенти Дональд Трамп 7 июль куни ўзининг Twitter'даги саҳифаси орқали G20 саммитида дунё етакчилари билан музокараларни сабрсизлик билан кутаётганини маълум қилди. 

"Мен бугун дунё етакчилари, шу жумладан Владимир Путин  билан бўладиган учрашувни сабрсизлик билан кутаяпман", - деб ёзди у. 

Трампнинг сўзларига кўра, уларнинг муҳокама қиладиган масалалари талайгина. 

Трамп ва Путиннинг учрашуви 7 июль куни G20 саммити доирасида бўлиб ўтади. Оқ уйнинг матбуот хизматидан маълум қилинишича, учрашув "кенгайтирилган форматда" бўлиши кутилмоқда. Шунингдек учрашув давомийлиги тахминан ярим соатни ташкил қилиши ҳам маълум қилинган.