Трамп ва Путин Сурия масаласи бўйича келишувга эришди

Жаҳон 07 Июль 2017 27909

АҚШ президенти Доналд Трамп ва Россия президенти Владимир Путин Сурия жануби-ғарбида ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришган. Бу ҳақда америкалик амалдорларга асосланган ҳолда Associated Press хабар тарқатди.

Агентлик хабарида қайд этилишича, бундай келишув Суриядаги фуқаролик уруши якуни бўйича уринишларнинг янги босқичига олиб чиқади.

Шу билан биргаликда манбалар келишувнинг жиҳатларини ва бу келишув қандай амалга оширилишини келтириб ўтмаган.

Манбанинг сўзларига кўра, ўт очишни тўхтатиш бўйича сулҳ 9 июль куни Дамашқ вақти билан соат 12:00дан (Тошкент вақти билан соат 14:00) кучга киради.

Манбалардан бири Иордания ва Исроил ушбу келишувда иштирок этишини айтган. Қайд этилишича, АҚШ иттифоқчилари бўлган бу икки давлат Сурия билан чегараларида ҳарбийлари сонини оширганди.

Саммит арафасида АҚШ Сурия масаласида янги режа тайёрлагани, унга кўра, Башар Асад ҳукуматдан кетиши шарт бўлмаслиги ҳақида хабарлар тарқалганди.

Кун янгиликлари
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 / 20.08.2017 29205 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 42122 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 158132 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 44870 Lifestyle
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 88 Жаҳон
Бундеслига. «Боруссия» М ғалаба қозонди, «Айнтрахт» дуранг ўйнади
00:13 1 Спорт
Эрдўған Ғарбнинг Яқин Шарқдаги сиёсатини танқид остига олди
00:02 228 Жаҳон
RAMADA меҳмонхонасида Ҳинд таомлари фестивали ўтказилди
23:52 / 20.08.2017 150 Жамият
Видео: Моғор организмингизга тушса, нима бўлади?
23:32 / 20.08.2017 2623 Lifestyle
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 2559 Жамият
Кўпроқ янгиликлар