ЮНИСЕФ ташаббуси билан Ўзбекистонда болалар телестудияси ташкил этилади

Ўзбекистон 07 Июль 2017 5119

2017 йил 7 июль куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Болалар жамғармаси (ЮНИСЕФ)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳамда Электрон оммавий ахборот воситалари миллий Ассоциацияси (ЭОАВМА) Ўзаро англашув тўғрисидаги меморандумни имзолашди ва 2018 йилнинг охирига қадар бўлган муддатга ҳамкорлик режасини келишиб олишди.  

ЮНИСЕФ ва ЭОАВМА ўртасидаги меморандумга мувофиқ аёллар ва болалар ҳаётини яхшилаш ва фаровонлигини оширишга ҳамда бола ҳуқуқларини тадбиқ этишга қаратилган бир қатор тадбирлар амалга оширилади. 

 
Мазкур ҳужжатни имзолаш жараёнида ҳамкорлар болаларга мўлжалланган юқори сифатли теле ва радио дастурларнинг сонини ошириш, болалар ва ёшларга ўз ҳаётларига тааллуқли бўлган мавзуларда эркин фикр билдиришлари имкониятларини кенгайтириш ҳамда Ўзбекистондаги нодавлат электрон ОАВларида аёллар ва болалар мавзуларини ёритувчи дастурлар сифатини ошириш йўналишидаги ишларни давом эттириш бўйича келишиб олишди. 

Меморандум доирасида, кўплаб биргаликдаги тадбирлардан ташқари, ОАВ ходимлари салоҳиятини ошириш, шунингдек, турли аудитория учун мўлжалланган замонавий ва қизиқарли контент тайёрлаш учун инновацион технологиялардан фойдаланиш мақсадида Болалар телестудиясини ташкил этиш режалаштирилган. 


 Шу билан бирга ҳамкорлар “Марказда болалар” деб номланувчи теле- ва радио-шоу туркумлари, Ўзбекистон болалари ва оилаларига тегишли масалаларни кўтариб чиқадиган ойлик дастурлар интерактив туркуми  устида ишлашни давом эттирадилар. 

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 16031 Lifestyle
KUN.UZ Тошкент вилоятига ташриф буюради. Савол ва таклифлар қабул қилинмоқда
00:08 / 20.08.2017 12016 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 47517 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 21625 Ўзбекистон
Kun.uz Сирдарё ҳокими билан учрашади. Аҳолидан саволлар қабул қилинади
18:40 / 16.08.2017 8985 Ўзбекистон
21 августдаги қуёш тутилиши қачон бошланади
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 147 Жамият
Анатолий Антонов Россиянинг АҚШдаги элчиси лавозимига тайинланди
19:01 231 Жаҳон
Ҳаётни мураккаблаштирувчи 10 хато
19:00 828 Lifestyle
Андижон шаҳрида 12 та байрам олди ярмаркаси иш бошлади
18:55 135 Жамият
Кўпроқ янгиликлар