Метан ва пропан газ тўлдириш шохобчаларига алоҳида кўрсатмалар берилди

Жамият 07 Июль 2017 39839

Ҳозирда Ўзбекистонда жазирама ёз ҳукмронлик қилмоқда.

Бундай об-ҳавода Андижон вилояти ҳудудида фаолият юритаётган 
217 та “Автомобилларга ёқилғи қуйиш”, 45 та “Автомобилларга суюлтирилган пропан газ тўлдириш” ва 51 та “Автомобилларга метан газ тўлдириш компрессор” шохобчаси ва 6 та нефть маҳсулотларини сақлаш омборидаги ходим ва мутасаддилардан ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, содир бўлиши мумкин бўлган кўнгилсиз ҳодиса ва ёнғинларнинг олдини олиш бўйича янада маъсулиятли иш олиб бориш талаб қилинади.

Андижон вилоят Ички ишлар бошқармаси, Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси ходимлари томонидан ҳар бир шохобчага бориб, маскандаги ишчи хизматчилар билан профилактик тушунтириш ишлари олиб борилиб, керакли тавсиялар бериб келинмоқда. Ёнғин хавфсизлиги ходимлари билан кўргазмали тарзда ўқув-йиғин машғулотлари ташкил қилинди.

Жазирама об-ҳаво ҳамда кундалик иш фаолияти давомида шохобча раҳбари ва ишчи ходимларидан қуйидаги қоидаларга амал қилиши лозим:

- шохобчага кириб келаётган транспорт воситаларидаги йўловчи ва фуқароларнинг мавжуд эмаслигига;

- шохобча ҳудудига кирган транспорт воситалари ҳайдовчиларидан махсус гувоҳномалар мавжудлигига;

- автомобилларга метал газ баллонлари ўрнатилган бўлиши, баллонлар белгиланган муддатларда синовдан ўтказилганлигига;

- мутахассисликлари бўйича ўқув курсларини тамомлаган фуқароларни ишга қабул қилиниши ва ишчи-хизматчиларнинг техника ва ёнғин хавфсизлиги бўйича доимий йўриқномадан ўтказилиб борилишига;

- шохобча ишчи-хизматчиларнинг махсус кийим-бош билан таъминланганлигига;

- автомобилларга ўрнатилган газ баллонларнинг синов муддати ўтмаганлигига;

- шохобчаларни бирламчи ёнғин ўчириш воситалари билан тўлиқ жиҳозланганлигига;

- шохобчалар ҳудудида ёнғинга қарши сув ҳовузларининг мавжудлиги ва сув билан тўлдирилганлигига ҳамда ёнғин ўчириш техникаси (мотопомпа) созлигига;

- шохобчалар ҳудудида ёнғин ва техника хавфсизлиги бўйича огоҳлантирувчи эслатма, плакат ва белгилар мавжудлигига;

- масканларда ёнғин ёки бошқа фавқулодда ҳодисалар содир бўлганда инсонларни ва моддий бойликларни қутқариш режаси ишлаб чиқилиб, кўринарли жойларга осиб қўйилганлигига алохида эътибор қаратилишини сўраб қоламиз.

Ушбу меъёр қоидаларига амал қилишлик ўзимиз ва яқинларимиз ҳаётини, жамият ва шахсий мулкимизни турли кўнгилсизликлардан асраган бўламиз ва бунга барчамиз бирдек масъулмиз. 

Андижон вилояти ИИБ ЁХБ катта мухандиси: Улуғбек Қосимов 

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 9519 Ўзбекистон
«Биринчи зарбада тиззаларигача, иккинчи зарбада белларигача». Лотин ва кирилл атрофидаги гаплар
17:30 / 16.08.2017 44775 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 72904 Ўзбекистон
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 40659 Lifestyle
Етакчи брендлар Франкфуртдаги мотор-шоуда қатнашишдан воз кечишди
16:08 161 Жамият
Конте ва «Челси» раҳбарияти ўртасидаги тушунмовчилик тафсилотлари маълум қилинди
16:03 769 Спорт
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 1995 Жамият
"Одноклассники" кайфият улашувчи сервисини ишга туширди
Ўткинчи туйғулар ёхуд орзулари хазон бўлган қиз
15:52 2193 Жамият
Коутиньо «Барселона»га ўтмаса, «Ливерпуль»да ҳам ўйнамайди
15:49 956 Спорт
Кўпроқ янгиликлар