Япония жанубида жойлашгаан Кюшу минтақасида давом этаётган рекорд даражадаги ёғингарчилик сабабли Фукуока ва Оита префектураларида 16 киши қурбон бўлди, деб хабар қилмоқда NHK телекомпанияси.

Қутқарувчилар гуруҳи Фукуокадаги Асакура шаҳрида табиий офатдан ҳалок бўлган кишининг жасадини топишган. Шу билан бу префектурада ҳаётдан кўз юмганлар сони 13 нафарга етган. 

Фукуока расмийлари 14 кишининг тақдири номаълум қолаётганини айтар экан, 10 киши жароҳатланганини маълум қилган. 

Оитада 3 кишининг ёстиғи қуригани расман тасдиқланган, 4 киши жабрланган.