Давлат ижрочиларига тўлов терминаллари ва мопедлар берилади

Ўзбекистон 08 Июль 2017 31336

Ўзбекистон Республикаси президенти Ш.Мирзиёевнинг 2017 йил 23 июндаги “Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги мажбурий ижро бюрочиси фаолияти самарадорлигини таъминлаш чоралари ҳақида”ги №Р-4977 фармойиши қабул қилинган эди.
 
Кўплаб бошка чоралар қаторида фармойишга кўра, Бюро 4.386 та терминал билан ҳам таъминланади. Терминалларнинг 4.193 таси электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш тартибини назорат қилувчи давлат инспекторларига топширилади. Ҳаракатланиш қулайлигини ошириш учун инспекторларга мопедлар ҳам берилади. Бу ҳақда 
 
Турар жой ва нотурар жой фонди, шунингдек эклектр энергияси ва табиий газни ҳисобловчи асбоблар тўлиқ инвентаризациядан ўтказилади. Натижага кўра, 1,1 миллион дона электр ҳисоблагичлар электр энергиясини автоматик назорат қилиш ва ҳисоблаш тизими (ЭАНҲТ) га уланади, 1,5 миллионтаси замонавийларига алмаштирилади, 21,5 мингтаси аввал ҳисоблагич бўлмаган нуқталарда ўрнатилади. Газ ҳисоблагичларини алмаштириш эса 2,3 миллион нуқтани қамраб олади, 903,8 минг нуқтада улар илк бор ўрнатилади. Улар ҳам табиий газни автоматик назорат қилиш ва ҳисоблаш тизими (ГАНҲТ) га уланади. Бундан ташқари, барча ҳисоблагичларни тураржой-коммунал хизмат кўрсатиш, электр ва газ таъминоти хизматини Ягона биллинг тизимига улаш назарда тутилган.
 
Шуниси муҳимки, асбоблар энергия билан таъминловчи корхоналар ҳисобидан алмаштирилади.
 
Шунингдек, 1107 қисқа рақамида ишонч телефони фаолият кўрсата бошлайди ва унга исталган одам электр энергияси ва газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари ҳақида маълум қилишлари мумкин бўлади.

Муқобил энергия манбаларидан фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Қурилаётган кўп хонадонли ва индивидуал турар жойлар, шунингдек уларга ёндош ҳудудларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларига тикланувчи энергия манбаларидан энергияни сақловчи технологиялар, жумладан, қуёш панеллари ва батареялари, сув иситиш тизимлари, ўзимизда ишлаб чиқарилган энергия самарадорлиги юқори иситиш қозонхоналарини қўшиш мажбурий қилиб белгиланади.

Тикланувчи энергия манбаларини жорий қилишни рағбатлантириш юзасидан чоралар орасида истеъмолчилар — жисмоний шахсларни мулк солиғидан, шунингдек, мавжуд энергия ресурсларидан тўлиқ узилган муқобил энергия манбаларидан фойдаланилганида ер солиғидан ҳам озод қилиш назарда тутилган.
 
Шунингдек, ижрочилик иш юритувидаги қонунчиликни ҳам такомиллагтириш назарда тутилган. Қўлланиладиган чоралар орасида қуйидагилар бор:

- Ижро ҳужжатларида ундириладиган қарздорлик пайдо бўлган муддатнинг кўрсатилиши;

- Ижро ҳужжатларида қайд этилган талабни ўз ихтиёри билан бажариш муддатининг 5 кундан 15 кунгача оширилиши;

- Қайтарилган ижро ҳужжатини суд ёки бошқа орган уч иш кунида ижро ҳужжатларида йўл қўйилган хатоларни бартараф этиш ва умумий тартибда давлат ижрочисига қайта жўнатиш тартиби ўрнатилади.
 
Самир Латипов.
Norma.uz

Кўпроқ янгиликлар