Фото: «Пахтакор» Шота Арвеладзе бошчилигида дастлабки машғулотини ўтказди

Спорт 08 Июль 2017 31066

Тошкентнинг «Пахтакор» клуби янги бош мураббий Шота Арвеладзе ва жамоага таклиф этилган янги футболчилар билан биргаликда дастлабки машғулотини ўтказди. Бу ҳақда ЎФФнинг «фейсбук»даги саҳифасида маълум қилинган.

Машғулотларда «Пахтакор»нинг аввалги футболчилари, янги легионерлар ва сафга қўшиб олинган маҳаллий футболчилар иштирок этишди. Шота Арвеладзе бошчилигидаги мураббийлар штаби эса ҳар бир футболчи билан янгича ўйин услуби ва тактик машғулотларни олиб борди.

Маълумотларга кўра, машғулотларни кузатиб бориш учун, клуб президенти Ботир Шодиев ва вице-президенти Умид Аҳматджоновлар ҳам иштирок этишди.

Кўпроқ янгиликлар