GM-Uzbekistan раҳбари: Ravon бренди ўрнида «Сарбон», «Карвон» ҳам бўлиши мумкин эди

Технология 08 Июль 2017 34535

Фото: Facebook/GM-Uzbekistan

GM-Uzbekistan бош директори вазифасини бажарувчи Рустам Ражабов журналистлар ва блогерлар иштирокида Андижон вилоятига уюштирилган инфотурда хорижга экспорт қилинган автомашиналар турли нуқсонлари туфайли ички бозорга қайтариб келинаётгани ҳақиқатга тўғри келмаслигини таъкидлади.

Рустам Ражабов бундай ҳолат компания тарихида ҳеч қачон бўлмагани, бу турли ички ва ташқи келишув ҳамда қонунларга зид эканлигини қайд этди: 

— Бунинг техник томондан имконияти йўқ. Чунки заводимизда ишлаб чиқарилаётган ҳар бир автомобилга ўзига хос код берилади. Агар у Яқин Шарқ давлати учун ишлаб чиқарилаётган бўлса унда Яқин Шарқ давлатларига хос кодировка бўлади, унинг сертифкатланганлиги ва бошқа техник параметрлари ўша давлатларга хос бўлади. Айтайлик, кучайтирилган совуткич, иссиққа чидамлироқ пластик жиҳозлар. Компания маълум бир мамлакат учун мўлжалланган автомобилни бошқа ҳудудий бозорда сота олмайди. Оддий ҳол: аввало сертификати тўғри келмайди. Бу хатти-ҳаракат учун назорат қилувчи органлар бизни жаримага тортишлари мумкин, — деди компания раҳбари.

Совуқ ўлкаларга, масалан Россия Федерациясига жўнатилаётган автомобилларда ўриндиқни иситиш функцияси мавжуд. Ички бозорда бу функция унчалик машҳур эмас, чунки иқлимий шароитларга кўра, у истеъмолчиларга ортиқчалик қилади ва унинг учун қўшимча пул тўлашни исташмайди. Гарчи ўзимиз учун ҳам шундай автомобиллар ишлаб чиқариш имконияти компанияда мавжуд бўлса-да. (Дарвоқе, ҳозир харидор GM-Uzbekistan автомобилини ўзи истаганидек қўшимча жиҳозлар ва ранг билан буюртма қилиш имкониятига эга бўлган, бунда фақат автомобилнинг нархи ошади ва кутиш муддати 60 кундан 120 кунга чўзилади — таҳ.)

Ражабов экспорт ва ички автобозор учун ишлаб чиқарилаётган автомобилларнинг сифати мутлақо бир хил эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтди. Машиналар фақат қўшимча опциялари билангина фарқланади, — деди у.

— Ички бозорга машиналар Chevrolet бренди остида чиқарилиши, айтайлик, ўша Россияга эса Daewoo бренди остида сотилганини ҳамма билади. Лекин ички бозорда ҳам Daewoo брендига тегишли машиналар пайдо бўлиб қолгани ва ўша машиналарда Россияга хос опциялар борлиги халқ ўртасида ана шундай миш-мишлар урчишига сабаб бўлмоқда. Бунга сабаб нима? (Кун.уз мухбири Ш.Шокиржоновнинг саволи)

Фото: Facebook/GM-Uzbekistan

— Йўлларимизда кўзингиз тушган Daewoo русумли машиналар сотилмасдан қайтариб олиб келинган машиналар эмас. GM Uzbekistan Daewoo брендидан Ravon брендига ўтаётган пайтда бизда ортиқча бутловчи деталлар қолиб кетди. Уларни йўқ қилиш ёки ташлаб юбормаслик учун GM кичикроқ партияда ана шундай деталлар билан ички бозорга ҳам автомашиналар ишлаб чиқарди. Асосан бу Lacetti автомашиналари бўлиб, мингтага яқин ишлаб чиқарилган. Улар фақатгина мижознинг розилигини олиб, уларга сотилган.

— Лекин ҳозир фақат экспортга мўлжалланган янги Ravon брендли автомашиналарни ҳам кўчаларимизда учратаяпмиз-ку?

— Компания янги бренд остида машина ишлаб чиқараётганида, албатта, ички бозорни ҳам «пайпаслаб» кўради. Бу авто ишлаб чиқарувчилар учун оддий амалиёт саналади. Биз истеъмолчилар янги брендни қай даражада қабул қилишларини аниқлашга ҳаракат қилиб кўрдик. Аввал бошда бизда ички бозорни ҳам тўлиқ Chevrolet’дан Ravon’га ўтказиш нияти ҳам бор эди. Биз маълум бир миқдорда Ravon бренди остидаги автомобилларни ички бозорга чиқариб, Chevrolet’да қолган яхшими ёки секин-аста Ravon’га ўтишми, шуни аниқлашни мақсад қилган эдик. Биз ички бозорда Chevrolet бренди мақбулроқ қабул қилинаётганига амин бўлдик, — деди компания раҳбари.

Фото: Facebook/GM-Uzbekistan

— Ravon бренди қандай танлаб олинди ўзи ва нимага айнан Ravon?

— Аввалига ўнлаб турли вариантлар ўрганиб чиқилди. Улар орасида «Сарбон», «Карвон», «Турон» каби вариантлар ҳам бор эди. Ravon бренди борасида GM билан ҳамкорликда, АҚШнинг Детройт шаҳридаги бош компания кабинетларида якуний қарорга келинган. Равон — текис маъносини беради. Бу яқин атрофимиздаги давлатлар учун ҳам тушунарли ва жарангдор сўз деган қарорга келинган.

Кун янгиликлари
China shashlik - тансиқ, бетакрор ва асосийси, ҳамёнбоп таомлар энди Чилонзорда!
21:29 / 26.07.2017 16180 Жамият
Ўқитувчилар мажбурий меҳнатга жалб этилиши факт. Барча сукут сақламоқда
21:00 / 26.07.2017 86876 Ўзбекистон
Оққон билан оғриган 5 ёшли бола тезкор ёрдамга муҳтож
17:52 / 24.07.2017 39683 Жамият
Хайрия акцияси: 12 яшар Жамшиджон саховатпеша инсонлар кўмагига муҳтож
23:37 / 11.07.2017 107572 Жамият
Европа Лигаси, 3-саралаш босқичи. "Милан", "Зенит" ва "Краснодар" ғалаба қозонди
02:19 690 Спорт
Хосеп Бартомеу: «Барселона» академиясидан «янги месси ва хавилар» чиқмаётганига уларнинг ўзлари айбдор»
00:49 987 Спорт
Ўзбекистоннинг Doing business рейтингидаги ўрнини яхшилаш учун комиссия тузилади
58 мисрлик полицияга ҳужум қилганлик учун умрбод қамоқ жазосига тортилди
23:25 / 27.07.2017 848 Жаҳон
Ўзбекистон халқ артисти Ҳусан Шарипов 80 ёшда!
23:24 / 27.07.2017 1196 Маданият
Wikileaks МРБнинг кибержосуслик воситалари ҳақидаги махфий ҳужжатларни чоп этди
23:21 / 27.07.2017 1878 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар