Ҳозирги кунда Тошкент давлат аграр университети Европа, АҚШ, МДҲ давлатларининг ривожланган олий таълим муассасалари ва ўқув марказлари билан ҳамкорлик алоқаларини олиб боради.

Университет чет эл ОТМ ва ИТИлари билан 30дан зиёд шартнома ва меморандумлар имзоланган. Бунга, охирги икки йил давомида университет раҳбар ва педагог ходимларини 100дан ортиғи малака ошириш курсларига, стажировкаларга ҳамда 200дан зиёд талабалар чет эл университетларида ишлаб чиқариш амалиётларига юборилганини мисол қилиб келтириш мумкин. Kорея миллий тадқиқотлар фонди билан тузилган шартнома асосида икки нафар кореялик профессор университетда фаолият олиб бораяпти.

7 июль куни университетнинг фаолиятида муҳим воқеа, Хитой Халқ Республикасининг қишлоқ хўжалиги вазири Хань Чанфу бошчилигидаги делегацияси ташрифи бўлиб утди. Ташриф давомида жаноб Хань Чанфу университет ректори Ботиржон Сулаймонов билан учрашди.

Ташриф давомида Хань Чанфу университетнинг Агрономия, Агроинженерия ва Зоотехния факультетлари профессор ўқитувчилари ва иқтидорли талабалари томонидан амалга ошираётган инновацион лойиҳалар билан таништирилди ва қилинган ишлар меҳмонлар томонидан юқори бахоланди.

Ташрифнинг якунида меҳмонлар университетнинг экспериментал тажриба станциясига борди ва Жанубий Кореянинг KOICA Халқаро агентлиги томонидан яратилган замонавий гидропоника иссиқхонаси билан яқиндан танишди.

Ташриф якунида Тошкент давлат аграр университети қошида Конфуций институтини очиш масаласи муҳокама қилинди ва меҳмонлар томонидан қўллаб-қувватланди.