«ТошкентбошпланЛИТИ» ДУК “Фейсбук” ижтимоий тармоғидаги ўзининг расмий саҳифасида кейинги йил пойтахтда қурилиши бошланадиган “Тошкент сити” маркази концепциясини тақдим этди.

Маълумотларга кўра, мазкур марказ “Ўқчи Олмазор” массивида бунёд этилади, унинг умумий майдони 70 гектарни ташкил этади. «ТошкентбошпланЛИТИ» ДУК тақдим этган видеороликда марказда саккизта бизнес марказ, технопарк, маданий хиёбон, уч ресторан ва турар-жой бинолари қад ростлашининг гувоҳи бўлиш мумкин.

Суратлар ва видео: "ТошкентбошпланЛИТИ"