«Арсенал» ҳужумчиси Алексис Санчес жамоасини алмаштиришни истамоқда, деб ёзмоқда Tribuna.uz сайти.

Манба берган хабарга кўра, Санчес Хосеп Гвардиола билан яна бирга ишлаш учун, у устозлик қилаётган «Манчестер Сити»га ўтишни истамоқда. Шунингдек футболчи «Арсенал»га ва бош мураббий Арсен Венгерга ҳурматини сақлаб қолишини, лекин унинг учун Европа чемпионлар лигасида иштирок этиш муҳим эканини тушунтиришга ҳаракат қилмоқда. Лондонликлар узоқ танаффусдан сўнг янги мавсумда бу мусобақада иштирок эта олишмайди.

Санчес «Манчестер Сити»дан таклиф бўлган ва футболчи бу таклифга розилик ҳам билдирган. Манкунианлар энди «Арсенал»га футболчи трансфери учун 47 миллион фунт стерлинг таклиф қилишмоқда.

Санчеснинг «Арсенал» билан амалдаги шартномаси 2018 йилга қадар мўлжалланган. Лондонликлар футболчига янги шартнома таклифи билан чиқишган.