Оқтанли спортчи тарихда иккинчи бор 100 метрга 10 сониядан тезроқ етиб борди

Спорт 08 Июль 2017 13116

Туркиялик спринтчи Рамил Гулиев Athletics Turkcell Super League мусобақаларида 100 метрлик масофага 9,97 сонияда етиб борди. Бу ҳақда Туркия Енгил атлетика федерацияси сайтида хабар берилмоқда.

Шундай қилиб, Гулиев 100 метрлик маррага 10 сониядан тезроқ етиб борган тарихдаги иккинчи оқтанли спортчи бўлди. Бундай натижага эришган биринчи спортчи эса франциялик Кристоф Лемэтрдир. У 2010 йилда бу масофани 9,98 сонияда югуриб ўтган, бир йил ўтгач шахсий рекордини ўрнатган — 9,92 сония.

Гулиев келиб чиқиши озарбойжонлик бўлган 27 ёшли турк енгил атлетикачисидир. У 2011 йилда Туркия фуқаролигини олган. Шу сабабли, унинг барча натижалари Туркияга тегишли ҳисобланади. Гулиев ўз вақтида 60, 100, 200, 300 метрларга югуришда Озарбойжон рекордчиси ҳам бўлган. 

Югуриш тарихида 100 метрлик масофани 10 сониядан тезроқ босиб ўтган спортчилар сони 100 дан ортиқ. Халқаро енгил атлетика федерациялари ассоциацияси (IAAF) 10 сониялик тўсиқ эгалланганини фақат тўлиқ автоматлашган секундомерлардан фойдаланилганида, шамол тезлиги сониясига 2 метрдан кам бўлган, допинг ишлатилмаган ҳолатдагина ҳисобга олади. 

Бу масофада ямайкалик Усейн Болт жаҳон рекордчиси. У 2009 йили бўлиб ўтган енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионатида 100 метрни 9,58 сонияда югуриб ўтган. 

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 14340 Lifestyle
KUN.UZ Тошкент вилоятига ташриф буюради. Савол ва таклифлар қабул қилинмоқда
00:08 / 20.08.2017 11517 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 47003 Жамият
Kun.uz Сирдарё ҳокими билан учрашади. Аҳолидан саволлар қабул қилинади
18:40 / 16.08.2017 8374 Ўзбекистон
«Ўзбекистон 24» телеканали раҳбари ўзгарди
«GM Uzbekistan»нинг Асакадаги заводи ўз ишини вақтинчалик тўхтатади
Хайрулла Нуриддинов 3 кун ўтиб яна МТРК раиси ўринбосарлигига қайтди
Умумхалқ ҳашари доирасидаги хайрия тадбирларига 5,3 миллиард сўмдан зиёд маблағ сарфланди
16:45 295 Жамият
Макка шаҳридаги меҳмонхоналардан бирида ёнғин чиқди
16:40 1582 Жаҳон
Машҳур раҳбар бўлиш учун нималарга эътибор бериш ҳақида: 5 машҳур афсонага раддия
16:35 1803 Lifestyle
Кўпроқ янгиликлар