«Пахтакор» стадион масаласини ҳал қилди

Спорт 08 Июль 2017 32471
Фото: pakhtakor.uz

Тошкентнинг «Пахтакор» клуби жорий мавсумнинг иккинчи даврасида ва кейинги мавсумда шаҳардаги бошқа стадионда, «Бунёдкор»нинг аввалги уй стадиони бўлмиш «Жар» стадионидан ижара асосида фойдаланади. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар берган.  

Маълум қилинишича, тошкентликлар жамоаси фойдаланиши учун асосий стадион, машғулот майдони ва бино бир ярим йил муддатга ижарага олинди. Шартнома муддати 2018 йил охиригача амал қилади.

Ҳозирча асосий жамоа машғулотлари «Жар» стадионида ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, «Пахтакор»нинг янги хўжайинлари ҳозирги стадионни тўла қайтадан қуришни режалаштирган.

Кўпроқ янгиликлар