Путин ҳақиқий Трамп билан учрашувидан кейинги таассуротлари билан ўртоқлашди

Жаҳон 08 Июль 2017 40011
Фото: POOL New / Reuters

Россия президенти Владимир Путин америкалик ҳамкасби Дональд Трамп билан ўзаро шахсий муносабатлари йўлга қўйилганига ишончи комил эканлигини айтиб, «телевизордаги Трамп» ҳақиқийсидан мутлақо фарқланишини таъкидлаган. РИА Новостининг хабар беришича, президент бу ҳақда 8 июль куни Германиянинг Ҳамбург шаҳрида ўтган G20 саммити якунларига бағишланган матбуот анжуманида айтиб ўтган.

«Ўзаро шахсий муносабатларимиз ҳақида гапирадиган бўлсам, менимча, у ўртамизда ўрнатилиб бўлинди. Билмадим, бу қандай янграйди, лекин қандай кўринган бўлса, шундай баён қиламан: Трампнинг телевизордагиси ҳақиқийсидан жуда кескин фарқланар экан», — дея Путиннинг сўзларини келтирмоқда ТАСС.

Путиннинг қўшимча қилишича, АҚШ президенти «ҳамсуҳбатини мутлақо, мутлақо адекват қабул қилади, қуйилган саволларни ёки мулоқот давомида пайдо бўладиган қандайдир янги  элементларни етарли даражада тез таҳлил қилиб, уларга жавоб қайтаради».

«Менимча, муносабатларимизни кеча бўлиб ўтган суҳбатимиз боргани каби қура олсак, биз истаган ўзаро ҳамкорлик даражасини қисман бўлса-да тиклай оламиз, деб ҳисоблашимиз учун барча асослар етарли», — деган Путин.

Путин ва Трампнинг ўзаро учрашуви G20 майдонларида бўлиб ўтди ва икки соатдан узоқроқ вақтга чўзилган. Россия президентининг сўзларига кўра, у Трамп билан киберхавфсизлик, терроризмга қарши кураш, Сурия ва Украина масалаларини муҳокама қилган.

Ўз навбатида, Дональд Трамп ҳам Владимир Путин билан бўлиб ўтган учрашувини ажойиб, дея таърифлаганди.

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 90674 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 45065 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 50640 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 8908 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 19748 Ўзбекистон
Шимолий Корея АҚШга беражак зарбаларини бир қатор сиёсий плакатларда тасвирлади
23:20 469 Жаҳон
Конте «Челси»га нима етишмаётгани ҳақида гапирди
22:59 732 Спорт
Шаҳзода Уильямнинг никоҳ тўйидаги тортнинг бир бўлаги сотувга қўйилди
22:52 1133 Жамият
Видео: Дэвид Бекҳэм Pro Evolution Soccer 2018’да
22:47 754 Спорт
АҚШ ва Жанубий Корея август охирида ҳарбий машғулотлар ўктазади
22:35 536 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар