Тошкентнинг «Локомотив» жамоаси мураббийлар штабида яна бир мутахассис иш бошлади. Клуб матбуот хизмати хабар беришича, Андрей Фёдоров «темирйўлчилар» клуби мураббийлар штабига қўшилган.

«Яқин ўтмишнинг машҳур футболчиларидан бири, Осиё ўйинлари-1994 ғолиби, Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида кўрсатган ишончли ўйинлари билан футбол жамоатчилигида ном қозонган Андрей Фёдоров эндиликда «Локомотив» жамоаси мураббийлар штабида фаолият олиб боради. 46 ёшли Фёдоров жамоамизда бош мураббий ёрдамчиси сифатида меҳнат қиладиган бўлди», дейилган хабарда.

Фёдоровнинг охирги иш жойи Фарғонанинг «Нефтчи» клуби бўлганди.