Xiaomi 2016 йилги муаммолардан сўнг смартфонлар етказиб бериш ўсганини эълон қилди

Технология 08 Июль 2017 6437

2017 йилнинг иккинчи чорагида Xiaomi 23,16 млн. смартфон етказиб берган ва бу кўрсаткич компания учун рекорд натижа ҳисобланади. 2017 йилнинг биринчи кварталига нисбатан ўсиш 70 фоизга тенг, деган vc.ru’га Xiaomi’дагилар.

Компаниядагилар икки йил вақт сарфланган муваффақиятли қайта тузилиш ҳисобига савдо ҳажми ошганини таъкидлашмоқда. Хусусан, Xiaomi ўз қурилмалари сифатини махсус назорат бўлинмаси ёрдамида яхшилашга муваффақ бўлди, дейди компания раҳбари Лэй Жюн ўз ходимларига мурожаатида. 

Унинг қўшимча қилишича, 2016 йилда смартфонлар савдоси етказиб беришдаги узилишлар сабаб камайиб кетган, бироқ компания энди етказиб берувчилар билан ишлаш услубини ва бизнеснинг бошқа жабҳаларини ўзгартирган. Чакана савдонинг ошиши ҳисобига ҳам етказиб бериш ҳажми кўпайишига эришилган, дейди Жюн. Хитойда айни дамда 123 та Xiaomi бренд дўконлари фаолият кўрсатмоқда, 8 июль куни компания на 8 та дўконни фойдаланишга топширади.

Жюннинг фикрича, Xiaomi Хитойдан ташқаридаги бозорларга ҳам муваффақиятли кириб борган, Ҳиндистондаги маҳаллий смартфонлар бозорида иккинчи ўринга кўтарилиб олган. «Биз шунингдек, Индонезия, Россия, Украина ва бошқа бир қатор давлатларда ажойиб натижаларга эришмоқдамиз», — деди у. 2018 йилда компания 100 миллионта смартфон сотишни мўлжалламоқда (таққослаш учун: Apple 2017 йилнинг биринчи чорагида 50,8 млн.та iPhone сотган).

Xiaomi 2015 йилда ҳам ўз олдига ана шундай режа қўйган эди, бироқ кейинроқ компания мақсадини 80 миллионтага туширган, сўнгра 70 млн.та смартфон ишлаб чиқариб, уни бажара олмаган эди. 2016 йил якунларига кўра компания савдолар бўйича маълумотларни эълон қилмаган. Ўшанда Жюн Xiaomi «ҳаддан ташқари тез ўсаётгани»ни айтиб ўтган эди.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 24172 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 52949 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 64578 Жамият
Икки вилоятда ҳокимнинг туризм бўйича ўринбосарлари тайинланди
13:26 437 Жаҳон
Тошкентда «Мутахассислик ва илмий тадқиқот маркази» тузилади
Туркияда автобус иштирокида ЙТҲ юз берди, беш киши ҳалок бўлган
13:19 416 Жаҳон
Деҳлида Ҳиндистон савдо ва саноат давлат вазири билан учрашув бўлиб ўтди
Иқтисодиёт вазирида 2 нафар биринчи ўринбосар бўлади
Мбаппе яқин вақт ичида «ПСЖ» аъзосига айланади
12:56 1260 Спорт
Учтепа туманида қасддан баданга оғир шикаст етказиш жинояти фош этилди
12:49 1394 Жамият
Кўпроқ янгиликлар