Ҳамбургда G20 саммити арафасида бошланган антиглобалистлар намойишлари давомида қўлга олинганлар сони 288 кишини ташкил қилмоқда, улардан 144 нафари ҳибс қилинган. Бу ҳақда Die Welt нашри Ҳамбург полицияси вакилига асосланган ҳолда хабар тарқатган.

Бундан аввалги хабарларда қўлга олинганлар сони 100 нафар экани айтилганди.

Тўқнашувлар вақтида 196 полициячи жароҳатланган. Полиция маълумотига кўра, акцияларда 8 минг киши қатнашган. Ўтган тунда тартиббузарларга қарши кескин чоралар кўрилиши бошланганди. Полициячилар турли воситалар билан кўчаларга чиққанларни тарқата бошлаган.

Германия ички ишлар вазири Зигмар Габриэль Ҳамбургдаги намойишлар мамлакатнинг халқаро майдондаги обрўсига путур етказади, деб ҳисоблайди. Жаноб Габриэлнинг ҳисоблашича, зўравонликлар жазосиз қолмаслиги керак. У радикал ҳаракатларни текшириш бўйича умумевропа гуруҳи тузишга чақирган.