G20 давлатлари 2017 йил сентябридан солиққа оид маълумотларни алмашишади

Жаҳон 09 Июль 2017 3227
Фото: РИА Новости / Михаил Климентьев

G20 давлатлари шу йилнинг сентябридан бошлаб солиққа оид маълумотларни автоматик тарзда алмашиша бошлашади, дейилади Германия раислигида Ҳамбургда ўтган «йигирмалик» саммити коммюникесида.

«2017 йил сентябрида OECD (Organisation for Economic Co-operation and Development — Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти) ягона ҳисобот стандартлари асосида молиявий ҳисоблар ҳақида дастлабки автоматик маълумот алмашишни кутмоқдамиз», — дейилади ҳужжатда. G20 давлатлари етакчилари солиқ базасининг емирилиши ва фойдани солиққа тортишдан олиб қочишга қарши курашиш режаси (BEPS)га содиқлигини тасдиқлашди ва барча юрисдикцияларни бунга қўшилишга чақиришди.

Айни пайтда BEPS режасига 100 дан ортиқ давлат, жумладан, Россия аъзо бўлган. Бироқ Россия Федерацияси солиқ органлари солиқ тўловчиларнинг активлари ҳақидаги маълумот алмашувга 2018 йилдан қўшиладиган бўлди.

Саммит иштирокчилари ривожланаётган давлатларнинг солиқ салоҳиятини ўстиришда уларга мадад беришда давом этишларини билдиришди.

«Биз солиқ соҳасидаги аниқликни ошириш ва OECD иштирокида иқтисодиётни рақамлаштиришдаги солиққа оид таҳдидлар борасида ишламоқдамиз. Коррупция, солиқлардан қочиш, террорчиликни молиялаштириш ва пул ювишга қарши курашишнинг муҳим элементи сифатида биз миллий ва трансчегаравий даражаларда юридик шахслар мулкларининг бенефициар шаффофлиги соҳасида халқаро стандартларнинг самарали жорий этилишида ёрдам берамиз», — дейилади ҳужжатда.

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 7778 Ўзбекистон
«Биринчи зарбада тиззаларигача, иккинчи зарбада белларигача». Лотин ва кирилл атрофидаги гаплар
17:30 / 16.08.2017 40311 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 64169 Ўзбекистон
Ўзбекистон 2019 йилдан хорижга чиқиш паспортларини жорий этади
17:00 / 16.08.2017 40060 Ўзбекистон
Бобурбек Мадраҳимов қандай қилиб тест синовларида 306,9 балл тўплади?
10:58 / 16.08.2017 143559 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 39553 Lifestyle
Хитой Россияга ўз ҳудудида янги АЭС қуришни таклиф қилди
13:07 389 Жаҳон
Миллий ахборот майдонида монополиянинг куни битди
18 август куни Ўзбекистонда ҳаво булутли бўлиши кутилмоқда
Давлат органлари ва ССП мутахассислари тадбиркорларни ўқитади
Кўпроқ янгиликлар