Ҳиндистон, Хитой ва Камбожадаги янги объектлар ЮНЕСКО бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилди

Жаҳон 09 Июль 2017 4381

ФОТО: Хитойнинг Гуланюй оролидаги объектлар

Польшанинг Краков шаҳрида 41-сессиясини ўтказган ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси қўмитаси Осиё қитъасидаги уч объектни Бутунжаҳон мероси рўйхатига қўшган. Бу ҳақда ташкилотнинг Twitter’даги саҳифасида маълум қилинган.

Энди бу рўйхатдан Ҳиндистон ғарбидаги Аҳмадобод шаҳрининг эски шаҳар қисми ўрин олди. У эски ички кўчалар атрофидаги барпо этилган ва дарвозалари қулфланувчи маҳаллалар лабиринтлари билан эътибор қозонган. Ҳар бир маҳалла алоҳида қалъадан иборат. Ҳиндистонда бундай объектлар сони энди 36 тага етди.

Хитойда Бутунжаҳон рўйхатига мустамлакачилик маданияти архитектура ёдгорликларидан иборат Гуланюй ороли ҳам киритилди. Жанубий Хитой денгизида жойлашган бу оролга XIX асрда европалик савдогарлар келиб жойлаша бошлашади ва улар ўзларига хос уйлар, қасрлар, черковлар, шифохоналар ва дўконлар қура бошлашади. Ҳозирда бу туристлар орасида жуда машҳур даргоҳ бўлиб, у ерда ҳатто автомобиллар қатнови тақиқланган. Объект Хитойдаги 51-чиси бўлди.

ЮНЕСКО қўмитасининг яна бир қарори Камбожадаги Самбор Прей Кук ибодатхонасининг киритилиши билан якун топди. Бу мажмуада VI асрдан бери мавжуд бир неча ўнлаб ибодатхоналар ўрин олган. 1970-йиллар бошида итбодатхоналарнинг аксарияти бомба ёғдирилиши туфайли шакастланган, айрим ҳудудлар ҳанузгача вайроналигича қолмоқда.

Краковдаги ЮНЕСКО Бутунжаҳон мероси қўмитаси сессиясида Бутунжаҳон мероси рўйхатига қўшилиш учун 30 дан ортиқ янги тавсияномалар муҳокама этилмоқда. Янги номзодларни кўриб чиқиш бугун ҳам давом эттирилади. Сессия ўз ишини 12 июль куни якунлайди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 6 та объект ЮНЕСКО Бутунжаҳон мероси рўйхатидан ўрин олган. Улар: Хивадаги Ичан қалъа, Бухоро шаҳрининг тарихий маркази, Шаҳрисабз шаҳрининг тарихий маркази, Самарқанд — маданиятлар чорраҳаси, Чотқол қўриқхонасидир. Улардан ташқари яна 30 та объект дастлабки рўйхатга номзод сифатида киритилган.

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 94979 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 46313 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 51552 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9272 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20085 Ўзбекистон
Яшнободда автомашина эшигини сих орқали очиб, 1500 долларни ўмарган шахс ушланди
Самарқандда жисмоний имконияти чекланган ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди
«Барселона» Ла Лиганинг 1-турида теракт қурбонлари хотираси учун махсус либосда майдонга тушади
01:43 326 Спорт
Оқдарёда электр таъминоти корхонасининг порахўр раҳбари ва таъмагир врач қўлга тушди
01:36 401 Жамият
Бразилия полицияси мавжуд бўлмаган спортчиларда пул қилган гуруҳни аниқлади
00:50 379 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар