«Барселона» билан 4 йиллик шартнома имзолаётган Лионель Мессининг йиллик маоши миқдори 62 млн еврони ташкил этади. Бу ҳақда The Times нашри испан грандидаги манбасига асосланган ҳолда хабар тарқатган.

Шу тариқа Месси ҳафтасига 1 млн евро маош оладиган илк футболчига айланади.

У 4 йил давомида жамоада қолса, жами 248 млн евро (жамоавий ва шахсий натижалар учун бонуслар ҳисобланмаганда) миқдоридаги маблағ ишлаб топади.

Бундан аввалги хабарларда Месси «Барселона» билан шартномани узайтиришга рози бўлгани учун 50 миллион евро миқдоридаги бонус олиши айтилганди.