Миср ва Ливия ўртасидаги саҳрода 40дан ортиқ жасад топилди

Жаҳон 09 Июль 2017 36478

Ливиянинг Тобрук шаҳри яқинидаги саҳрода, Миср билан чегарани ноқонуний кесиб ўтган 40дан ортиқ муҳожирларнинг жасадлари топилди. Бу ҳақда Қизил яримой жамияти маълумотига асосланган ҳолда «Ал-Масри ал-Яум» газетаси хабар ёзган.

Газета суҳбатдошининг сўзларига кўра, ҳарбийлар саҳрода 28 жасадни аниқлаган, бедуинлар эса яна 18 жасад топган. Айни вақтда 7 кишининг шахси аниқланган, улар Миср фуқароларидир.

Ҳодиса юзасидан текширувлар ўтказилмоқда.

Маҳаллий полиция маълумотига кўра, муҳожирлар 4 кун олдин сувсизлик ва очликдан ҳалок бўлган.

Кўпроқ янгиликлар