«Реал» ярим ҳимоячиси Хамес Родригес «Манчестер Юнайтед»га ўтишга яқин турибди.

Жамоа бош мураббийи Жозе Моуриньо клуб ижрочи вице-президенти Эд Вудворддан «Реал»дан Альваро Моратани трансфер қилиш бўйича музокараларни тўхтатишни сўраган.

The Independent нашрида хабар қилинишича, «қизил иблислар» «Реал»ни тарк этишга қарор қилган колумбиялик 25 ёшли ярим ҳимоячи Хамес Родригес трансфери бўйича музокара бошлаган.

Бундан аввалги хабарларда Лукаку учун курашда ютқазган «Челси» Альваро Мората ва Хамес Родригесни сотиб олиш учун ҳаракат бошлагани айтилганди.

Хамес янги рақобатчи туфайли «Реал»дан кетишга қарор қилди