Обамеянг учун 60 млн евро. Футболчи А Серияга келиши мумкин

Спорт 09 Июль 2017 6271

«Милан» Дортмунднинг «Боруссия» клуби билан габонлик ҳужумчи Пьер-Эмерик Обамеянг трансфери борасида музокараларни давом эттирмоқда.

La Gazzetta dello Sport нашрида ёзилишича, итальянлар 27 ёшли бу футболчи трансфери учун 60 миллион евро тўлашга, унинг ўзига эса 8 миллион евро миқдоридаги йиллик маош тайинлашга тайёр. Бу орқали ушбу габонлик ҳужумчи Италия чемпионатидаги энг юқори маош оладиган футболчига айланиши мумкин.

Шу билан бирга ушбу футболчи учун «Челси» ҳам жиддиқ қизиқиш билдирмоқда, лондонликлар жамоаси вазиятни кузатиб бормоқда ва исталган вақтда футболчи учун курашга қўшилиши мумкин.

Аввалига ушбу футболчи «ПСЖ»га 70 миллион евро эвазига ўтиши кутилганди, аммо парижликлар Верратти кетаётгани туфайли ҳужумчи эмас, ярим ҳимоячи олишга қарор қилди.

Якунланган мавсумда габонлик ҳужумчи жамоаси учун барча турнирлар доирасида 46 учрашувда майдонга тушиб, 40 гол урди ва 5 голга узатма берди.

Маълумот учун, Обамеянг 2007 йилда «Бастия»дан «Милан» академиясига ўтган, кўп ўтмасдан профессионал шартнома имзолаган. Аммо у ёшлар жамоасида 5 йил давомида атиги 7 ўйинда майдонга тушиб, 2 гол урган, кейинроқ Франция клубига ижарага берилганди.

Кун янгиликлари
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 36238 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 42801 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 5719 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 17407 Ўзбекистон
Ўзбекистонда янги вазирлик ташкил этилади
«Кириллга қайтмаймиз». Лотин-кирилл баҳсида яна бир жавоб юриши
Халқ таълими вазири: Узоқ йиллар давомида мактабгача таълим тизими анча четдан қолиб кетган эди 
Кун кундалиги. Сайт Telegram’да янги каналини очди
Қизил сайёрада сирли сув омбори топилди
12:22 6082 Жаҳон
Фотомақола: Андижон шаҳрида гуллар байрами
12:10 2091 Жамият
Кўпроқ янгиликлар