«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду муаммоларга қарамасдан, испан клубида қолишга қарор қилди. Бу ҳақда AS нашри хабар тарқатди.

Португалиялик футболчи «Реал» раҳбариятига кейинги мавсумда ҳам жамоада ўйнашини маълум қилган. Клуб айни вақтда Роналдунинг жамоада бўлишини ҳисобга олган ҳолда трансфер сиёсатини юритмоқда.

Ўтган ойда ушбу футболчи солиқчилар билан муаммолари ортидан Испаниядан бутунлай кетишини айтганди. Шундан сўнг, ҳафталар давомида футболчининг келажаги борасида турли хабарлар янграб турди.

Футболчи 2011-2014 йилларда жами 14,7 миллион евро миқдоридаги маблағни яширишда айбланган. 

Роналдунинг иши бўйича суд 31 июль куни бўлиб ўтади.