«Рунет отаси» Антон Носик вафот этди

Жаҳон 09 Июль 2017 16217

9 июлга ўтар кечаси россиялик таниқли блогер Антон Носик оламдан ўтган. Бу ҳақда «Варламов.ру» ўз манбаларига асосланиб хабар тарқатди.

Дастлабки хабарларга кўра, унинг вафотига юрак хуружи сабаб бўлган. 

Носик рус тилидаги интернет олами асосчиларидан бири эди.

4 июль куни ушбу «Рунет отаси» дея тарифланадиган журналист, жамоат арбоби 51 ёшини нишонлаганди.

Антон Носик турли йилларда Vesti.ru, Lenta.ru, Gazeta.ru ва NEWSru.com нашрларида муҳаррир бўлган.

2015 йил охирида Антон Носикка нисбатан Россиянинг Сурияга кириши ҳақидаги мақоласи туфайли Россия Жиноят кодексининг «Нафрат ва адоват қўзғатиш» моддаси бўйича айблов қўйилганди.

Носикнинг «Живой журнал»даги мақоласи бўйича жиноий иш 2015 йил ноябрда қўзғатилган. Блогернинг 1 ноябрдаги пости терговчиларнинг эътиборини тортган. Унда блогер Россия авиацион гуруҳининг Суриядаги авиазарбаларини «қизғин маъқуллаган».

Ўтган йил ноябрда Носик нима экстремизм ҳисобланиши ёки ҳисобланмаслигига изоҳ беришга тайёрмаслигини айтган. У экстремизм ҳақидаги қонун мавжуд бўлгандан бери унда «экстремизмнинг ҳуқуқий жиҳатдан аниқ таърифини кўрмаганини» айтган. Носик ўз постини ўчирмоқчи эмаслиги, ўз сўзларини экстремистик деб ҳисобламаслиги ва уларда қандайдир ҳаракатларга чорлов кўрмаётганини таъкидлаб ўтганди.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 20600 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 23806 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 12220 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 13204 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 42591 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 53588 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 48069 Lifestyle
«Ижтимоий фикр»: Аксари ўзбекистонликлар «тақдирим, келажагим Ватан билан муштарак» дейишмоқда
ОАВ: Барселонадаги теракт ижрочиси ҳужумдан 4 кун аввал Парижга борган
17:59 597 Жаҳон
Бектемир туманида  маъмурий назорат қоидаларини бузган шахс қўлга олинди
17:58 501 Жамият
Кўпроқ янгиликлар