Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Япония Бош вазири Синдзо Абэ номига Фукуока ва Оита префектураларидаги кенг кўламли табиий офат натижасида кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлиши ва вайронликлар муносабати билан мактуб йўллади.

«Чуқур таъзиямни қабул қилишингизни ва ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлигимни етказишингизни сўрайман, жабр кўрганлар тезроқ соғайиб кетишини тилайман», - дейилади давлат раҳбарининг ТИВ сайтида келтирилган мактубида.

Япония жануби-ғарбидаги кучли ёмғирлар оқибатида юз берган табиий офат қурбонлари сони 18 нафарни ташкил этмоқда.

Айни вақтда, бошқа бир қатор япон оммавий ахборот воситаларига кўра, 20 киши бедарак йўқолган деб тахмин қилинмоқда.