Хитой Халқ Республикаси раиси Америка етакчисини «Иккитомонлама муносабатларни керакли даражада ушлаб туриш, халқаро ишларда ҳаракатларни мувофиқлаштиришга кучларни биргаликда сарфлаш»га чақирди, деб ёзади ТАСС.

АҚШ Президенти Дональд Трамп ва ХХР раиси Си Жинпинг © Saul Loeb/Pool Photo via AP

ХХР раиси Си Жинпинг шанба куни Ҳамбургда ўтказилган G20 саммити майдонларида АҚШ президенти Дональд Трамп билан бўлиб ўтган учрашувлари чоғида Хитой ва Америка Қўшма Штатлари ўртасида ҳамкорликни яхшилашга қаратилган 100 кунлик режани ишга туширишни таклиф этди, деб хабар бермоқда Синҳуа ахборот агентлиги.

Си Жинпинг «Трампни иккитомонлама муносабатларни керакли даражада ушлаб туриш, халқаро ишларда ҳаракатларни мувофиқлаштиришга кучларни биргаликда сарфлашга чақирди», деб ёзади агентлик. Хитой раиси яқин кунларда ХХР ва АҚШ мудофаа вазирларини ташриф алмашишларини таклиф этди. Хитой халқ-озодлик армиясининг Ҳарбий денгиз кучлари 2018 йилда АҚШ раҳбарлигида ўтказиладиган RIMPAC (Rim of the Pacific Exercise, «Тинч океани ҳалқаси») ҳарбий ўқувларида иштирок этиши мумкинлигини тавсия қилди. 

У шунингдек, Корея яриморолидаги инқирозни бартараф этишда жаҳон ҳамжамияти тинчликпарварлик сиёсатида янада кўпроқ саъй-ҳаракат қилиши мумкинлиги ҳақидаги фикрни илгари сурди.

ХХР раҳбарининг айтишича, АҚШ президентининг Флорида штатидаги «Мар-а-Лаго» қароргоҳида бўлиб ўтган учрашувларидан сўнг Хитой ва АҚШ ўртасидаги муносабатларда «нозик саволлар мавжудлигига қарамасдан, ривожланиш кўзга ташланмоқда». Раис шунингдек, «Хитой-Америка муносабатларининг соғлом характерини сақлаб қолиш мақсадида ўзаро ҳурмат ва икки томонлама манфаатли ҳамкорликни қўллаб-қувватлаш» зарурияти борлигини алоҳида таъкидлаб ўтган.

«Хитой ва АҚШ ўртасидаги мустаҳкам алоқалар бутун жаҳонда барқарорликни таъминлашга хизмат қилади», — дея Синҳуа агентлиги ХХР раисининг сўзларини келтирмоқда.