ХХР раиси Си Цзиньпиннинг маълум қилишича, АҚШ президенти Дональд Трамп КХДР муаммосини музокаралар доирасида ҳал этиш таклифини қўллаб-қувватлаган. Бу ҳақда «Синьхуа» агентлиги хабар бермоқда.

Ҳамбургда ўтган G20 саммитида хитойликлар етакчиси КХДР муаммосини ҳал этиш масаласига “жавоб қайтариш”дан олдин музокаралар ўтказиш ҳаракатини мустаҳкамлаш зарурлигини таъкидлаган.

Трамп ва Си Цзиньпин, шунингдек, КХДР билан яқин алоқалар масаласида ҳам келишиб олишган.