Пентагон собиқ раҳбари Эштон Картернинг CNN телеканали эфирида маълум қилишича, АҚШ Шимолий Корея эҳтимолий ҳужумларини қайтаришга тайёр.

«Биз жуда яхши тайёрланганмиз. Бу билан 1953 йилдан бери шуғулланамиз. Ҳарбий имкониятларимизни доимий равишда яхшилаб бордик, Жанубий Кореянинг имкониятлари ҳам ошган», - дея таъкидлаб ўтди Пентагонга 2015-2017 йилларда раҳбарлик қилган Картер.

Унинг қўшимча қилишича, Пентагон яқин ва узоқ ҳаракат масофасидаги ракеталарга қарши мудофаа тизимларини Пхеньяннинг эҳтимолий хатти-ҳаракатлари туфайли аста-секин жойлаштириб борган.