Италиянинг Ferrari компанияси кроссовер ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда. Car журнали маълумотига кўра, ноодатий модель 2021 йила пайдо бўлади ва гибрид моторига эга бўлади. 

Бу борада махсус мақола чоп этган Car нашри Маранеллодаги манбаларига асосланган. Унга кўра, автомобиль шартли равишда F16X деб номланмоқда. Компанияга кўра, бу кроссовер ёки йўлтанламас бўлмайди. Нашр суҳбатдошларининг сўзларига кўра, Италия компанияси «беш эшикли баланд купе» ишлаб чиқаради.

Янги машина GTC4 Lusso ўрнига келувчи машина платформасида йиғилади. Кроссоверга унинг тўлиқ узатмали тизими ҳам олинади. Шунга қарамай, F16X ўлчамлари бўйича бирмунча баланд бўлади. 

Ferrari F16X эҳтимолий ташқи кўриниши 

Эътиборли жиҳати шундаки, кроссовернинг орқа эшиклари ҳаракат йўналишига қарши тарафга очилади ва унинг марказий устунлари бўлмайди. 

Капоти остида 8 цилиндрли мотор ёки бензин-электрли гибрид қурилма жойланиши тахмин қилинмоқда. Car журналига кўра, V12 двигатели бу машанига ўрнатилмайди. 

Шу билан бирга, унинг тахминий нархи ҳам маълум. Ferrari кроссовери 350 минг доллар атрофида сотилиши мумкин. Компания янги модель ёрдамида маҳсулотлар савдоси ҳажмини йилига 16 минг донага етказишни режалаштирмоқда.