Imzo Premium’дан янги деразалар қатори – 4 ҳимоя мезони

Жамият 10 Июль 2017 11266

3 июль куни Imzo Premium компанияси Cinzzano Terrazza’да юқори чидамли пластик ва алюминийли деразалар янги серияси тақдимотини ўтказди.

Компания мижозлари, меъморлар, дизайнерлар таклиф этилди. Алоҳида меҳмонлар орасида Çuhadaroğlu (Туркия) компанияси вакиллари: Севилья Содиқова ва Халил Ҳалид; ҳамда Alumil (Греция) вакили Мурод Қалқон бор эди.

Меҳмонларга шоу шаклида конструкциялар ишончлилиги тўртта мезон бўйича намойиш этиб берилди:

Ҳимоя 1 – жисмоний куч ишлатилишидан асосий ҳимоя;
Ҳимоя 2 – турли асбоблар қўлланилишидан ҳимоя;
Ҳимоя 3 – бузишдан максимал ҳимоя даражаси;
Ҳимоя 4 – дераза ошиқ-мошиқларининг махсус ҳимояси.

Маҳсулот Aluplast (Германия), Alumil (Греция) ва Çuhadaroğlu (Туркия) жаҳон ишлаб чиқарувчилари материаллари ва ёрдамчи ашёларидан фойдаланилган ҳолда тайёрланган.

Aluplast IDEAL-8000 профили шамол бўйича синовга кучли бардош берди, унинг ортида тутун-машина ўрнатилди. Тутун тавақалар очилгачгина, ташқарига чиқиб кетди.

Çuhadaroğlu профили ва фурнитураси ҳам кучли синовлардан ўтказилди. Ҳаттоки кучли мотоцикл ҳам унга зарар етказа олмади.

Эстакадада Çuhadaroğlu устидан автомобиль юриб ўтиб, унинг роми ташқи қиёфасига ҳеч қандай зарар келтирмади.

Ташкилотчилар ҳаттоки ўғри ва талончиларнинг кириб бориши билан боғлиқ вазиятни ҳам юзага келтиришди – Германиянинг Roto компаниясининг бузишга қарши хусусиятга эга фурнитураси ва триплекс ойнаси билан уларда ҳеч қандай имконият бўлмади. Ойна махсус таёқ билан кўп бора берилган зарбага бардош берди, фурнитура ҳам ўғрининг асбобларига “бош эгмади”.

Alumil профилидан термоалюминийли конструкция гидроизоляция бўйича синовдан муваффақиятли ўтди ва 8 атмосфера босимида юборилган сувга бардош берди.

Меҳмонлар ўз таассуротларини кечки овқат устида муҳокама қилишди. Matin Band гуруҳининг мусиқаси ёқимли муҳит яратди. Халқ артисти Мансур Тошматовнинг чиқиши эса меҳмонлар учун ҳақиқий сюрпризга айланди.

Реклама ҳуқуқи асосида

Кун янгиликлари
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 36540 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 42962 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 5777 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 17496 Ўзбекистон
ТИВ: Каталониядаги терактлар оқибатида жароҳатланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ
14:10 12 Жаҳон
Ўзбекистон МААда Ёшлар иттифоқи билан ҳамкорликда очиқ мулоқот ташкил этилди
Ўзбекистонда мега палов тайёрланди
Ўзбекистонда янги вазирлик ташкил этилади
«Кириллга қайтмаймиз». Лотин-кирилл баҳсида яна бир жавоб юриши
Халқ таълими вазири: Узоқ йиллар давомида мактабгача таълим тизими анча четдан қолиб кетган эди 
Кўпроқ янгиликлар