Украинада рус ҳарбий хизматчилари йўқ. Бу ҳақда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.

«Россия ҳарбий хизматчилари Украинада ҳеч қачон бўлмаган ва ҳозир ҳам йўқ», - дея маълум қилди Песков НАТО бош котиби Йенс Столтенбергнинг рус ҳарбийларини Украина ҳудудидан олиб чиқиш кераклиги ҳақидаги фикрига изоҳ бериб.

Аввалроқ Украина президенти Пётр Порошенко мамлакат НАТОга аъзолик учун ҳозирча ариза юбормаслиги ҳақида маълум қилганди.