Матбуот Чеченистондаги оммавий қатл ҳақида хабар тарқатди

Жаҳон 10 Июль 2017 23349

«Новая газета» нашри 2017 йилнинг 26 январига ўтар кечаси Чеченистонда «судсиз қатл қилишлар» уюштирилгани, камида 27 киши ўлдириб юборилгани ҳақида хабар тарқатди. Хабарда айтилишича, бу одамлар турли вақтларда турли сабабларга кўра ушланганди.

Бу кишиларнинг барчаси оммавий судсиз қатл қурбони бўлишган.

Хабарларда айтилишича, ўлдирилганларнинг аксари 2016 йилнинг 18 декабридаги воқеалардан кейин (ўшанда полиция патрулига ҳужум рўй берганди) республикада олиб борилган оммавий тергов ҳаракатлари давомида ушланган. Қўлга олиш амалиётлари 2017 йилнинг январида ҳам давом этган. Қўлга олинганлар расман рўйхатдан ўтказилмаган, уларга расман айбловлар илгари сурилмаган. Маҳбуслар ертўлаларда сақланган.

2017 йил февралида қўлга олинганларнинг бир неча нафарига қурол савдосидаги ёки ноқонуний ҳарбий амалиётлардаги иштироки учун расман айб қўйилган.

Операциялар давомида полиция 200га яқин кишини қўлга олган.

26 январга ўтар кечаси қўлга олинганлар Ахмат-Ҳожи Қодиров номидаги полиция полкининг дислокация ҳудудида оммавий қатл уюштирилган. Қарорни ким қабул қилгани ва қатл қандай шароитларда амалга оширилгани материалда келтирилмаган.

«Новая газета» қурбонларнинг исмлари ва бошқа маълумотларни эълон қилган, шунингдек, қурбонлар сони кўпроқ бўлиши мумкинлиги — бу миқдор 57 кишини ташкил этиши ҳам мумкинлигини ёзган.

Манбанинг ёзишича, қурбонларнинг барчаси республика раҳбари Рамзон Қодиров туғилиб ўсган қишлоққа қилинган ҳужумга алоқадор бўлгани учун ўлдирилган. Отиб ташланганларнинг барчаси умумий қабрга кўмилган.

Центарой қишлоғига ҳужум 2010 йил августида амалга оширилганди. Ўшанда ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари ҳужум қилганларнинг 12 нафарини йўқ қилганди.

Ўтган йил декабрида Грознийда ҳукумат кучлари йирик махсус амалиёт ўтказган, ўшанда икки кун давомида ИШИДга алоқадорлиги гумон қилинган гуруҳга қарши курашган, амалиётлар давомида 7 киши ўлдирилган, 4 киши, жумладан жароҳатланган 18 ёшли қиз қўлга олинган.

Ўз навбатида Чеченистоннинг миллий сиёсат, ташқи алоқалар, матбуот ва ахборот вазири Жамбулат Умаров «Новая газета» нашрининг республикада амалга оширилган оммавий қатллар ҳақидаги суриштирувини ёлғон деб атади. 

«Сиз айтаётган мақола — Елена Милашина хонимнинг («Новая газета» мухбири) носоғлом хаёлотининг яна бир маҳсулидир. У шундай давом этмоқчи кўринади. Майли, бу унинг иши.

Бу мавзуни (гомосексуализм) қайта-қайта ёзишлари даҳшатли. Кўринишидан, Милашина ва унинг ҳамкасблари шу қадар фантазияга камбағаллашиб қолдики, ўзлари муаллифи бўлган жанжалларга яна қайтмоқда», — деган Умаров.

Рамзон Қодиров ва унинг матбуот котиби Алви Каримов ҳозирча бу хабарларга муносабат билдирмади.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 36305 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 76200 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 11692 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 142470 Жамият
Мирзо Улуғбек туманида маъмурий назорат қоидаларини бузган шахс қўлга олинди
10:46 158 Жамият
Австралия бош вазири Барселонадаги теракт туфайли махсус стратегия ишлаб чиқилишини маълум қилди
10:40 134 Жаҳон
Бразилияда мушт қилиб турган қўл кўринишидаги булут одамларни хавотирга солди
10:36 2127 Жаҳон
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 1504 Lifestyle
Швециялик яҳудий Фаластинга пиёда жўнади
10:19 686 Жамият
Чимёнда қидирув-қутқарув ишлари олиб борилди
10:12 1454 Жамият
Кўпроқ янгиликлар