НАСА митти сайёра соясини Ерда кузатишга уриниб кўради

Жаҳон 10 Июль 2017 2286
Фото: NACA

Бугун ноёб SOFIA учиб юрувчи обсерваторияси 2014 MU69 митти сайёрасининг соясини "қувиб етиб", уни суратга туширишга уриниб кўради. У Плутон даракчиси ҳисобланади. Митти сайёра тунги осмон юлдузларидан бирини тўсган вақтда суратга олинади, деб хабар қилмоқда НАСА агентлиги.

"2015 йил июнь ойида New Horizons Плутонга етиб келмасидан бироз аввал, биз шундай кузатувларни ўтказганмиз. Ўшанда Плутон соясини ўрганиб, унинг атмосферасига доир ажойиб маълумотларни қўлга киритганмиз. Бу йил ўша илмий жамоа билан ҳамкорликни давом эттирган ҳолда 2019 йили фазо зондининг 2014 MU69 яқинидан хавфсиз масофада учиб ўтишига оид муҳим маълумотни қўлга киритамиз", — деган SOFIA лойиҳаси раҳбари Кимберли Смит. 

New Horizons ўтган йил октябрь ва ноябрь ойларида Плутон ҳамда унинг йўлдошларига доир жуда қизиқарли суратлар, муҳим илмий маълумотларни юборганидан сўнг, 4 босқичли қувиб етиш ва тезлашиш ҳаракатларини амалга оширди. У бунинг натижасида 2019 йил январида 2014 MU69 фазо жисмига дуч келади.

Шу йилнинг июнь ойида астрономлар илк маротаба 2014 MU69 узоқ юлдуз айланаси узра ўтиб, унинг нурини сўндиришини кузатишга уриниб кўришди. Бироқ, астрономлар митти сайёранинг соясини кўра олишмади. Шундан сўнг, улар умуман бундай сайёра борлигига шубҳа қила бошлашди. 

Махсус "Боинга-747" самолёти бортига ўрнатилган SOFIA телескопи бу муаммони ҳал этишга ёрдам беради. У ердаги телескопларга қараганда анча сезгир ва катта ўлчамли. Шу боисдан ҳам олимлар митти сайёра соясининг суратини олишга умид қилишмоқда. 

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 34784 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 73286 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10834 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 137955 Жамият
Шавкат Мирзиёев: «Пастга тушиб, одамларнинг дарди билан яшаш — яккаю ягона ва энг улкан мақсадимиздир»
А серия. «Наполи» ҳам ишончли ғалаба билан старт олди
03:03 724 Спорт
Гулистон туманидаги намунали уйларнинг намунасиз кўчалари. Мутасаддилар бунга нима дейди?
02:35 2754 Жамият
Виталий Денисов футболга қайтганидан хурсанд
02:29 1626 Спорт
«Агробанк» ҳақми ёки биолаборатория? Зарбдордаги чигал муаммони ким ҳал қилади?
02:25 2009 Жамият
«Ўзбекистонда болалар кейинги 5 йил мобайнида боғчага 100 фоиз жалб қилинади» — Президент
Кўпроқ янгиликлар