Озарбойжоннинг SOCAR компанияси Туркияга 19,5 млрд. доллар инвестиция киритмоқда

Жаҳон 10 Июль 2017 4440
Фото: Anadolu

2016 йилда SOCAR компанияси Туркия иқтисодиётига инвестиция киритган энг йирик хорижий сармоядор бўлди.

SOCAR компанияси (Озарбойжоннинг давлат нефть компанияси) бугунги кунгача Туркия иқтисодиётига 12,6 миллиард доллар сармоя ётқизган, деган компания президенти Равнақ Абдуллаев Истанбулда ўтган XXII Бутунжаҳон нефть конгрессида. Бу ҳақда Anadolu агентлиги хабар бермоқда.

Унинг сўзларига кўра, ўтган йили SOCAR компанияси Туркия иқтисодиётига энг кўп инвестиция киритган хорижий сармоядор бўлган.

«Лойиҳаларни амалга ошириш якунланганидан сўнг, SOCARнинг Туркия иқтисодиётига жалб қилган жами инвестициялари ҳажми 19,5 миллиард долларни ташкил этади. STAR нефтни қайта ишлаш заводи лойиҳасини амалга ошириш 90 фоизга якунланган. Ушбу лойиҳани амалга оширишнинг ўзига 6 миллиард доллар сарфланмоқда. Измир шаҳридаги Алиоға туманида SOCAR томонидан бунёд этилаётган контейнер порти сингари у ҳам Туркиянинг жорий ҳисоблари танқислиги қисқартиришда муҳим роль ўйнайди, деб ҳисоблаймиз», — деган Абдуллаев.

Компания раҳбари Трансанадолу газ қувури (TANAP) орқали Озарбойжоннинг «Шоҳ Денгиз» газ конидан илк бор газ етказилишига эътиборни қаратди. 2020 йилда TANAP орқали Европага йилига 16 миллиард метр куб Озарбойжон гази жўнатилади. 

Унинг сўзларига кўра, Туркия ва Европанинг энергия хавфсизлиги нуқтаи назаридан, TANAP ва TAP газ қувурлари унинг таркиби қисми бўлган «Жанубий газ йўлаги» лойиҳаси катта аҳамият касб этади. 

XXII Бутунжаҳон нефть конгресси (World Petroleum Congress - WPC) Истанбулда беш кун давом этади.

Конгрессда давлат раҳбарлари, 100 дан ориқ мамлакат ва 1500 дан ортиқ компания вакиллари, эллик нафарга яқин вазир, беш мингдан зиёд делегат иштирок этишмоқда. Конгрессда 20 мингдан ортиқ киши қатнашади.

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 47932 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 64447 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 34943 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 19946 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 75709 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 60451 Жамият
Оқ коала ижтимоий тармоқларда сенсацияга айланди
19:05 79 Жаҳон
Инсон органлари, тўқималари ва ҳужайраларини трансплантация қилиш ҳақидаги қонун лоийҳаси муҳокамага қўйилди
Австралия қаҳрамони 2 миллион боланинг ҳаётини сақлаб қолди (фотожамланма)
19:01 311 Жамият
Деҳлида Ўзбекистон-Ҳиндистон бизнес-форуми бўлиб ўтди
Кўпроқ янгиликлар