Порошенко: Украина НАТОга аъзолик учун ҳозирча ариза юбормайди

Жаҳон 10 Июль 2017 3610

Украина НАТОга аъзолик бўйича ҳозирча ариза юбормайди, мамлакат альянс мезонларига жавоб бериш учун ислоҳотларни ўтказишга бор эътиборини қаратади. Бу ҳақда Украина президенти Пётр Порошенко Украина-НАТО комиссияси йиғилишининг очилишида маълум қилган.

«Эндиликда бизнинг устувор вазифамиз – евроатлантика хавфсизлик маконига кейинчалик НАТОда аъзоликни қўлга киритиш мақсадидаги интеграциядир... Шуни таъкидлаб ўтмоқчиманки, бу биз аъзоликка дарҳол ариза юборамиз, дегани эмас. Бу, биз ҳақиқий ислоҳотлар, ҳамкорлик дастурини яратишимиз, керакли стандартларга эришиш учун саъй-ҳаракатларни фаоллаштиришимиз кераклигини англатади, ҳамда бу ерда бизга НАТО бўйича шерикларимиз ёрдам керак бўлади», - дея Порошенконинг сўзларини келтиради РИА Новости.

Аввалроқ Киев шаҳрига ташриф билан келган НАТО бош котиби Йенс Столтенберг Украинага альянс билан янада қалин ҳамкорлик ҳақида ваъда бергани хабар қилинганди.

Кўпроқ янгиликлар