«Реал» клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду жамоанинг вице-сардорига айланади.

Сардорлик боғичи Серхио Рамосда қолади ва унга Марсело ўринбосарлик қилади.

Жамоадан Пепе кетгани учун, унинг ўрнини Роналду эгаллаган. Рамос ва Марсело ўйинга туша олмаса, жамоани айнан Роналду майдонга бошлаб тушади.

2009 йилдан буён мадридликлар сафида тўп суриб келаётган Роналду 2013 йил 6 январида илк марта сардорлик боғичини таққанди. Ўшанда «Реал Сосьедад»га қарши кечган ва 4:3 ҳисобидаги ғалаба билан якунланган ўйиндан олдин сардор Икер Касильяс ва унинг ўринбосари Гонсало Игуаин захирада қолган, Рамос ва Марсело ўйин заявкасига ҳам киритилмаганди.

AS нашрида хабар қилинишича, Роналду якуний қарорларни қабул қилишда иштирок этади. У клуб президенти Флорентино Перес билан мунтазам равишда учрашиб боради ва Рамос ҳамда Марсело билан бирга муҳим масалаларни муҳокама қилади.

Манба маълумотига кўра, жамоада тўртинчи сардор вазифасини Карим Бензема бажаради.