Шавкат Мирзиёев Мўғулистоннинг янги президентига нома йўллади

Ўзбекистон 10 Июль 2017 4618

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Халтмаагийн Баттулгани Мўғулистон президенти этиб сайлангани билан табриклади.

Собиқ президент Цахиагийн Элбэгдорж (чапда) Халтмаагийн Баттулганига давлат муҳрини топширмоқда.
Фото: president.mn

“Сизнинг сайловлардаги ишончли ғалабангиз Мўғулистон халқининг сиздек бой амалий тажрибага эга ва ўз халқи ва мамлакати манфаатларига содиқ хизмат қилувчи машҳур ва нуфузли сиёсий арбобга бўлган юқори ишончи ва ҳурматини тасдиқлади”, - дейилади матни ТИВ сайти томонидан келтирилган давлат раҳбари мактубида.

Ўзбекистон Мўғулистонни кўп асрлик тарихга ва ўзига хос маданиятга, сезиларли табиий, иқтисодий ва транспорт-коммуникация салоҳиятларига эга давлат сифатида тан олиши таъкидланган.

Дипломатик муносабатларнинг 25 йиллик даврида Ўзбекистон билан Монголия ўртасида конструктив сиёсий мулоқот, халқаро ташкилотлар, аввало, ШҲТ доирасида ҳамкорлик ўрнатилди, иқтисодий ва маданий-гуманитар алоқалар йўлга қўйилди.

“Ўзбекистон ва Мўғулистон томонларни қизиқтирган барча йўналишларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кучайтириш учун кенг имкониятларга эга”, - деб қайд этилган мактубда.

Ўзбекистон президенти “биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз орқали давлатларимиз ва халқларимиз фаровонлиги йўлида икки томонлама муносабатларимизда сифат жиҳатдан янги саҳифани очамиз”, - деб эътироф этди.

Мухолифатчи ва дзюдочи Мўғулистон президенти этиб сайланди

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 8821 Ўзбекистон
«Биринчи зарбада тиззаларигача, иккинчи зарбада белларигача». Лотин ва кирилл атрофидаги гаплар
17:30 / 16.08.2017 42998 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 69431 Ўзбекистон
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 40163 Lifestyle
50 минг сўмлик купюра чиқиши инфляцияга таъсир кўрсатадими? Экспертлардан баҳсли фикрлар
КХДР Хитойдан озиқ-овқат маҳсулотлари импортини бир неча баробарга оширди
14:48 321 Жаҳон
Африканинг энг бой одами АҚШ ва Европага 50 млрд доллар сармоя киритади
14:46 938 Жаҳон
Камқонликда озиқланишнинг уч қоидаси 
14:26 2706 Жамият
Мирзиёев Қозоғистон мудофаа вазири билан ҳарбий ҳамкорликни муҳокама қилди
Януковичга давлат томонидан тақдим этилган адвокат уни ҳимоя қилишдан бош тортди
13:32 2192 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар