2017 йилнинг 7 июль куни тахминан соат 19:30 ларда ўтказилган “Комплекс” тезкор тадбири давомида, муқаддам судланган Александр Рубан Сергели тумани, Спутник 9-даҳаси, 28-уй, 7-хонадонда фоҳишахона сақлаб, 4.000 сўм пул эвазига фуқаро «Б» ва «Е» ларга жинсий алоқа қилишлари учун шароит яратиб берганлиги аниқланган. Бу ҳақда Тошкент ИИББ хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан Сергели тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 131-моддаси 2-қисми (фоҳишахона сақлаш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.