АҚШ президенти Доналд Трамп Москва ва Вашингтон ўртасида ахборий хавфсизлик бўйича ишчи гуруҳ ташкил этилиши имкониятларига шубҳа билан қаради.

«Мен ва президент Путин киберхавфсизлик бўйича ишчи гуруҳ тузилишини муҳокама қилганимиз бундай гуруҳ тузилиши аниқ эканини англатмайди. Бунинг амалга ошиши эҳтимоли йўқ, Сурияда ўт очишни тўхтатиш бўйича келишув эса амалда», — дея ёзган америкаликлар етакчиси ўз твиттерида.

Бундан аввалроқ Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров Россия ва АҚШ ахборий хавфсизлик соҳасида ишчи гуруҳ тузишга келишиб олгани ҳақида маълум қилганди.